2008 йилнинг 10 та энг муҳим илмий воқеаси

    TIMES (Таймс) журнали 2008 йилда рўй берган энг муҳим 10 илмий воқеанинг рўйхатини эълон қилди (бу воқеалар нафақат астрономияга, балки ҳамма фанларга тегишлидир).
 
    1. Рўйхатни 2008 йил 10 сентябрда ишга туширилган Катта Адронли Коллайдер (LHC) воқеаси бошлаб берди. Дунёда улкан элементар зарралар тезлатгичи ўтган асрнинг 90-йилларида кўпгина давлатларнинг физик ва муҳандислари иштирокида қурилган эди. Олимлар тадқиқот натижалари бошқа барча зарралар массасига тўғри келувчи зарра – Хигг бозони мавжудлигини тасдиқлашига умид боғлашмоқда.
    Шуни айтиш керакк, LHC билан боғлиқ иккита воқеа содир бўлган эди:
  • Биринчи ўриниш, яъни зарралар дастасини бутун ҳалқа бўйлаб узатиш муваффақиятли амалга оширилди.
  • Бироқ бир неча кундан кейин тезлатгичда авария содир бўлиб, туннелида суюқ гелийнинг катта қисми оқиб кетди. Шу сабабли LCH ни бошқатдан ишга тушириш баҳор (эҳтимол ундан ҳам кейинроқ) га қолдирилди.
    2. Кейинги ўринда – Феникс марсаходи. Майда зонд қизил сайёранинг шимолий қутби яқинига муваффақиятли қўндирилди, авваллари бу ерда тадқиқот олиб бориш мумкин эмас эди. Марсаход ёрдамида олимлар Марс қиши бошланиши арафасида сайёра устида қор ёғишини қайд қилдлар. Қор 4 км баландликда ёғиб, сайёра сиртигача етиб келмасдан буғланиб кетади. Шунингдек, Феникс сайёра қаърида сув борлигини ҳам аниқлаши лозим.
 
    3. Дунёда биринчи марта америкалик генетик Крейг Вентер ва унинг ҳамкасблари сунъий хромосома яратишди. Олинган натижалар асосида табиатда йўқ ҳаёт шаклини яратишларига олимларнинг ишончлари комил.
 
    4. Хитой космонавтининг очиқ фазога чиқиши. Хитой ҳарбий ҳаво кучлари зобити Чжай Чжиган космик кема ташқарисида 20 минут бўлдиб, бир қатор экспериментлар ўтказди ва Хитой миллий байроғини ҳилпиратиб космик фазога ўз саломини етказди. Шундай қилиб, Хитой Халқ Республикаси жаҳонда очиқ космосни ўзлаштирган учинчи мамлакат бўлди. Хитойнинг 2020 йилгача ўз орбитал космик станциясини қуриши ва космик лаборатиориясини яратиши кутилмоқда.
 
    5. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш Жамияти тадқиқоти, унга кўра Конгода гориллалар сони аввалгиларидан икки марта кўп. Тадқиқотчилар Конго Республикаси ўрмон ва ботқоқликларида 125 мингдан ортиқ жонивор борлигини аниқлашди. Ўша вақтдан бери Вирунг қўриқхонасида фуқаролик уруши марказида бўлган тоғ гориллалари батамом йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турибди. Ҳарбий ҳаракатлар 350 га яқин тоғ горилласининг ҳаётига хавф солмоқда.
 
    6. Times яна бир бор эътиборини астрономик кашфиётга қаратди. Шу йилнинг июнида швейцариялик астроном Мишел Мейор ва унинг ҳамкасблари Қуёш системасидан ташқарида аввал номаълум бўлган 45 та экзопланета топишди. Улардан бири бор йўғи Ердан 9,5 марта катта.
 
    7. Берклида Калифорния Университети олимлари кўринмас плаш (кийим) яратишди. Қоғоз варағидан 10 марта юпқа бўлган полотно наноўтказгичдан иборат, ичи ғовак алюминий трубкалидир. Олимлар буюм (предмет) ни кўринмайдиган қилиши учун уни ўзлари ясаган материалга ўрашди ва унинг атрофига ёруғлик тўлқинларини юборишди.
 
    8. Мамонт генини 80 фоизга тушунтириш. Америкалик олимлар (Пенсильвания Университет и) тадқиқотлари туфайли мамонт музлаган кўринишда ўрганилган энг генетик жисм бўлди. Биокимё ва молекуляр биология профессори Стивен Шустер келажакда бундай тадқиқотлар мамонтлар туғилишига ёрдам беради, лекин унгача жуда кўп вақт ўтади.
 
    9. АҚШ аҳолисининг саводсизлигига бағишланган тадқиқот. Олинган маълумотларга кўра мамлакат аҳолисининг тўртдан биригина илмий саводхонликка эга. Демак, бу The New York Times (Нью-Йорк Таймс) саҳифаларида чоп этилган илмий рукнлардаги мақолаларни ўқиш ва тушунишга ҳар тўртта амеркаликдан биттасигина қодир.
 
    10. Энг муҳим илмий воқеа ўнталигига будан 4600 йил аввал марказий Германияда кўмилган одам – археологик топилма якун ясаб беради. Қадимий қабр Саксония-Анхальт ери федерал ҳудудида топилган. Бу топилма, ҳаттоки тош асрда ҳам одамлар ҳозиргидек оила-оила (ота-она ва болалардан иборат) бўлиб яшаган, деган хулосага олиб келади.
 
    Бу мақолани ўзбек тилида www.astrin.uz, рус тилида www.astronet.ru сайтларида ўқишингиз мумкин.
 
(Интернет маълумотлари асосида И. Саттаров ва Ч. Шердановлар томонидан тайёрланди)
 
    При написании использовались материалы с www.astronet.ru