О институте:
  Главная страница
  Исследовательские проекты
  Семинары и конференции
  Образование и популяризация
  Администрация
  Посетители
  Контактная информация
  Сервис
  Наши юбиляры
  Новости
  Доска объявлений
  Наш адрес:
Узбекистан,100052, г.Ташкент
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail:
  Сайты Института:
  Венеранинг Қуёш гардишидан XXI асрдаги охирги ўтиши  (Фотографии)
 
   2012 йил 6 июнда бўлиб ўтган Венеранинг Қуёш гардишидан ўтиши Ўзбекистонда алоҳида ҳодиса бўлди: Уни бутун республика бўйлаб кузатишди. Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Китоб шаҳарларида бу ҳодиса телескоплар ёрдамида кузатилди. Кейинги йилларда Астрономия институти бу шаҳарларда студентларнинг амалий машғулотларни ўтишлари учун ўқув астрономик обсерваторияларини барпо этган эди. Ушбу обсерваториялар ўқув мақсадларидан ташқари аҳолининг кенг қатламлари учун ҳам хизмат қилади. Энди аҳоли осмон ҳодисаларини Интернет ёки телевизор орқали эмас, балки ана шу обсерваторияларда тўғридан тўғри кузатиши мумкин. 6 июндаги астрономик ҳодисанинг кузатилиши бунинг ёрқин далилидир.
Венерани кузатиш – Тошкент, Астрономия инстиути
   Ушбу ҳодисанинг маъноси шундаки, Венера ўз орбитасидаги ҳаракати давомида тахминан 120 йидла бир марта Ер ва Қуёш ўртасида тушиб қолади. Бу пайтда Венерани митти доғ шаклида Қуёш гардишини бир неча соат давомида кесиб ўтишини кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда Қуёш фаоллик фазасига (у 2013 йилда кутилаяпти) кираётган пайт, шунинг учун ҳам унинг гардишида доғлар кўп.
Лекин 6 июндаги битта ”доғ” доира шаклида бўлиб, бошқаларидан кўра қорамтирроқ эди. У Венера бўлиб, 6 соат давомида Қуёш гардишини кесиб ўтди. Энди сайёра Қуёшдан секин-аста узоқлашиб боради ва уни маълум пайтдан сўнг эрта тонгда, Қуёш чиқишидан олдин ёрқин нур таратаётган холда кўриш мумкин.
Венерани Анидижон университети ўқув обсерваториясида кузатиш
   Венера Қуёш атрофини 225 суткада бир марта тўла айланиб чиқади. Лекин уни Қуёш атрофида янада каттароқ орбитада ва сикинроқ ҳаракатланаётган Ердан туриб кузатганимизда Венера Қуёш-Ер йўналишини 584 суткада бир марта кесиб ўтади. Веренанинг бундай “ўтиши”да унинг йўли Қуёш гардишидан гоҳ пастда ёки гоҳ юқорида бўлиши мумкин. Баъзи пайтларда, тахминан 120 йилда бир марта Венера Қуёш гардишини кесиб ўтади. Агар аниқ айтадиган бўлсак (ахир астрономия аниқ фан-ку!), ҳар 243 йилда 4 марта Венеранинг Қуёш гардишидан ўтиши – транзити рўй беради. Икки марта қишда (8 йиллик интервал билан), сўнг 121.5 йиллик оралиқдан кейин яна икки марда (яна 8 йиллик интервал билан) қишки транзит рўй беради. Масалан, аввалги қишки транзитлар 1874 йил 9 декабрда ва 1882 йил 6 декабрда рўй берган. Яқиндагина бўлган ёзги транзит 2004 йил 8 июнда бўлиб ўтган эди. Мана энди яна 8 йилдан сўнг, 2012 йил 6 июнда яна бир ёзги ўтиш рўй берди. Навбатдаги транзитлар 2117 ва 2125 йилларда декбрь ойларида рўй беради.
Венерани Самарқанд университети ўқув обсерваториясида кузатиш
   6 июнда Венера Қуёш гардишидан соат 3 дан 50 минутда ўта бошлади. Бу пайтда Қуёш хали чиқмаган эди. Соат 4 дан 50 минут ўтганда Қуёш чиқиб горизонтдан кўтарилаётганида уни ”манглайида ҳоли” билан кузатиш мумкин бўлди. Венера Қуёш гардишидан соат 9дан 50 минут ўтганда чиқиб кетди.
Венерани кузатиш, Астрономия институти Китоб станцияси
   XVIII асрда Венеранинг Қуёш гардишидан ўтишини кузатиш муҳим илмий аҳамиятга эга эди. Биринчи ва иккинчи контактлар вақти (Венеранинг Қуёш гардишига урилиш пайтлари) ни аниқ қайд этиш, ҳамда учинчи ва тўртинчи контактлар орасидаги аниқ координаталарга эга нуқталарда қайд этиш йўли билан астрономик бирлик – Ердан Қуёшгача бўлган масофани ўлчаш мумкин эди. Ушбу миқдор Қуёш системасидаги масофаларни ўлчашда ўзига холс метрик линейка вазифасини ўтайди. Ҳозирги вақтда бу миқдор радиолокация усуллари ёрдамида катта аниқликда топилган. Бугун, XXI асрда ўтмишда узоқ-узоқ ҳудудларга экспедициялар (денгиз ва океанларни сузиб ўтишга кўпинча бир неча йил вақт кетган ва улар баъзан фожиали равишда тугалланган) ташкил этиш натижасида амалга оширилган ўша ўлчашларни такрорлаш мумкин. Бунинг учун юқорида айтилган координаталар ва вақтни қайд этиш ва уларни уяли телефон орқали маълум Интернет адресга юборилса бас. Маълумотлар Америка, Осиё, Европа ва хаттоки жанубий-шарқий Осиёдан юборилаётгани учун астрономик бирлак катта аниқлик билан топилади.
Венерани кузатиш – Тошкент, Астрономия инстиути
   Халқаро Астрономия Иттифоқи томонидан Венера транзити муносабати билан яна бир қизиқ таклиф мавжуд. Мен уни ”сентиментал” лойиҳа деб атамоқчиман. Сиз яхши кўрган одамлар ва нарсалар билан расмга тушиш таклиф этилади. Масалан ота-онангиз, фарзандларингиз ёки уйингиз ва ҳ.к Ушбу суратлар ёрдамида 2117 йилда Венера транзитини кўриш бахтига муяссар бўлгувчиларга нома тайёрланади. Ушбу нома орқали улар ўтмишда, 2012 йилда қандай одамлар яшагани, улар нималарни яхши кўриши ва ҳаказоларни билиб олишади.
© Астрономический институт имени Улугбека,