О институте:
  Главная страница
  Исследовательские проекты
  Семинары и конференции
  Образование и популяризация
  Администрация
  Посетители
  Контактная информация
  Сервис
  Наши юбиляры
  Новости
  Доска объявлений
  Наш адрес:
Узбекистан,100052, г.Ташкент
Астрономическая 33
Тел. : +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail:
  Сайты Института:
  Ўқув-илмий обсерваторияси
 
   Ўзбекистон нафақат фундаментал астрономик тадқиқотлар борасида, балки астрономия фанини ўқитиш борасида ҳам Ўрта Осиёда етакчи ўринларда туради. Ҳозирда мамлакатимизнинг 9 та олий ўқув юртида астрономия йўналишида педагог-кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шуни таъкидлаш лозимки, шу пайтгача бу олий ўқув юртининг астрономик асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги юқори малакали астроном кадрлар тайёрлаш талаблари даражасида эмас эди.
   Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримовнинг 2011 йил май ойидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳақидаги Фармоиши Республикамизда юқори малакали кадрлар сифатини тубдан яхшилашга қаратилган. Анна шу Фармоишда кўрсатилган вазафаларни бажариш мақсадида ЎзР ФА Астрономия институти республикамизниг қатор олий ўқув юртлари учун ўқув-илмий обсерваториялари барпо этиш тасаббуси билан чиққан эди.
   Республика олий ўқув юртларини бирлаштирувчи астрономик обсерваториялар тармоғи яратиш мақсадида Институт томонидан 2006 йилда Самарқанд давлат университети қошида Марказий Осиёдаги биринчи астрономик ўқув обсерваторияси ишга туширилди. Обсерватория машҳур Грабб Парсонс фирмаси томонидан ясалган замонавий телескоп билан жихозланган. 2008 йилда худди шундай обсерватория Фарғона водийсидаги олий ўқув юртлари талабалари учун Андижон давлат университети қошида ҳам ишга туширилди. 20011 йилда Паркентда Ўзбекистон миллий университети учун астрономик ўқув-илмий обсерватория ишга туширилди.
   Мана бугун мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети учун ўқув-илмий марказ - Астрономия обсерваториясини ишга туширилмоқда. Ушбу обсерваторияда ўрнатилган телескоп ЎзР ФА Астрономия институти ходимлари томонидан таъмирланиб, энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Эндиликда университет талабалари бу обсерваторияда нафақат амалий машғулотларни, балки малалакий битирув ишлари ва магистрлик диссертацияларини ёқлаш учун илмий тадқиқот ишларини олиб бориш имконига ҳам эга бўлдилар.
   Астрономия фанининг ёшларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда асосий фан эканлигини эътиборга олсак, барпо этилган ўқув обсерваторияси на фақат астроном кадрларни тайёрлаш, балки амалий математика, инфармацион ва ГИС технологиялар (рақамли тасвирларни тахлил қилиш), космик геодезия, асбобшунослик, радиофизика, сейсмология, геология ва бошқа турдош соҳалар учун ҳам кадрлар тайёрлашда таянч пункт бўлиши мумкин.
© Астрономический институт имени Улугбека,