Меню ... |
|
|
|
|
|
Бизнинг манзил |
|
|
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 2358102
Факс: +998 71 2344867
E-mail: info@astrin.uz
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2015 йил 20 мартдаги Қуёш тутилиши |
|
|
Шу йилнинг 20 мартида Ажиниёзий номидаги Нукус Давлат педагогика институти талабалари Meade LX-90 телескопига ўрнатилган махсус экран орқали
Қуёшнинг қисман тутилишини кузатдилар. Барча хоҳловчилар кузатувда иштирок этиб, Қуёш тутилишининг ривожланишини томоша қилишди.
Телескоп НДПИ қошидаги янги илмий-ўқув обсерваториясига ўрнатиш учун мўлжалланган. Ҳозирги вақтда телескопни павильонга жойлаштириш ишлари тугалланмоқда.
Бу обсерватория қурилишининг бошланиши Республика олий ўқув юртлари илмий-ўқув обсерваториялари тармоғини барпо этишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади.
Нукусда Қуёш тутилишини кузатиш жараёнлари. Нукус Давлат педагогика институти.
Астрономия институтида илмий лойиҳалар билан бир қаторда умумтаълимий лойиҳалар ҳам бажарилади. Умумтаълим лойиҳаларнинг асосий вазифаси астрономияни
оммалаштириш шунингдек, астрономия бўлимига эга ўқув юртларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Астрономия институти Республика олий ўқув юртлари
билан ҳамкорликда Андижон Давлат университети, Самарқанд Давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети
ва Қарши Давлат университетлари учун илмий-ўқув обсерваторияларни қуриб, олий ўқув юртлари қошида барпо этилган кузатув базалари физика-математика бўлими
талабаларига астрономия ва оптикадан лаборатория машғулотларини бажариш, мактаб, линей ва коллеж ўқувчилари учун илмий оммабоп маърузалар ўқиш, телескопдаги
кузатишлардан фойдаланиб янги лаборатория ишларини яратиш имконини беради.
Республика олий ўқув юртлари базасидаги илмий-ўқув обсерваториялар.
Физика-математика йўналиши талабалари бевосита астрономик техника ва телескоплар
билан танишишлари, шунингдек кузатишлар ўтказишлари ва олинган натижалардан фойдаланиб ўзларининг битирув малакавий ишларини ёзишлари мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инструментларнинг имкониятидан тўла фойдаланиш, нафақат амалий ўқув машғулотларини бажариши, балки илмий
тадқиқот ишларини бажариш имконини ҳам беради.
|
|
2015 йилнинг 20 мартидаги Қуёш тутилиши ҳақида |
2015 йилнинг 20 мартида, яъни жума куни Ой сояси ўзининг шимолий ярим шардаги йўлини босиб ўтади. Тутилиш Атлантика окианининг шарқий Канада соҳили
ва Гренландиянинг шимолий атрофида кенг ёй чиқган ҳолда бошланиб, сайёрамизнинг шимолий географик қутбидан унча узоқда бўлмаган шимолий муз океанида тугади.
Биринчи икки суратнинг чапдагисида тутилишнинг батафсил анимацияси келтирилган. Ернинг кундузги томонида яримсоя кулранг соҳа билан белгиланган.
Тўла фазасининг кўриниш соҳаси Ер сиртида қора ранг билан белгиланган. Ўнгдаги четги суратда тутилишнинг кўриниш соҳаси келтирилган.
Яшил чизиқлар билан ой яримсоясининг чегаралари белгиланган, юлдузчалар энг катта тутилиш нуқталарига мос келади.
Тутилишнинг энг яхши кўриниш соҳаси шимолий ярим шарнинг қутиб атрофи ва ўрта кенгликлари тўғри келади. Қуёшнинг тўла тутилишини Атлантика океанинг шимолида
ва Арктикада кузатиш мумкин. Тутилишнинг тўла фазасини кузатишнинг ягона жойи Фарер оролларининг қуруқликлари ва Шпицбергенда бўлади. Тутилиш тўла
фазасининг максимал давомийлиги 2 минут 47 секундни ташкил қилади. Тутилишнинг қисман фазаси Европада, Россиянинг ғарбий қисмида, Ўрта Осиёда, Яқин Шарқда,
шунингдек қисман шимолий Африкада кўринди.
Европа космик агентлигининг Proba-2 деб номланган иккинчи йўлдоши Қуёш тутилишини космосдан видео тасмага олди.
Космик аппарат Қуёшни ультрабинафша нурда кузатиб, тадқиқотчиларга ноёб юлдузлар кўринишини тақдим этди.
Ердан Ойгача масофа 2015 йилнинг 20 мартида 357415 км ни, Ой соясининг ўртача узунлиги эса 373320 км ни ташкил этди.
Бунда Ойнинг кўринма диаметри Қуёш дискининг кўринма диаметридан 1,0445 марта катта бўлди.
|
На территории Узбекистана 20 марта можно было наблюдать незначительные фазы солнечного затмения.
Шаҳар
|
Координата |
Тутилишнинг бошланиши
|
Максимал фазаси
|
Тутилишнинг тугаши
|
Вақт
|
Ecl.obs*
|
Ecl.mag*
|
Наманган
|
40° 59' 00'' N
71° 38' 00'' E
|
15:46
|
16:03
|
0.77%
|
3.5%
|
16:21
|
Тошкент
|
41° 19' 33'' N
69° 17' 46'' E
|
15:38
|
16:01
|
1.61%
|
5.6%
|
16:23
|
Самарқанд
|
39° 37' 19'' N
66° 54' 32'' E
|
15:44
|
15:58
|
0.36%
|
2.0%
|
16:13
|
Нукус
|
42° 27' 53'' N
59° 36' 08'' E
|
15:09
|
15:48
|
7.30%
|
15.6%
|
16:26
|
* Eclipse obscuration - Қуёш юзасининг тўсилган қисми.
* Eclipse magnitude - Қуёш диаметрининг тўсилган қисми.
Тошкент ва Нукуда Қуёш тутилишининг содир бўлиш жараёнлари
|
|
Қуёш тутилиши ҳақида |
Қуёш ва Ой – булар ер осмонидаги оддий кўзда кўринма ўлчамга эга ягона осмон жисмларидир. Ой Ер атрофида ҳаракатланиши давомида узоқдаги ёритгичларнинг
олдидан ўтади ва ўзининг диски билан уларни бекитади. (Ёритгичлар Ой билан тўсилади).
Қуёшнинг Ой билан тўсилиши Қуёш тутилиши деб аталади. Қуёш билан ёритилган Ой фазода йиғиладиган конуссимон соя ва ёйилиб тушадиган
конуссимон яримсоялар ташлайди. Бу конуслар Ер сирти билан кесишганда, яъни Ойнинг соя ва яримсоялари унга тушганда, биз ер
сиртининг ҳар хил нуқталаридан ҳар хил кўринишдаги Қуёш тутилишларини кузатишимиз мумкин.
Қуёш диски батамом бекилган сиртида максимал диаметри 270 км дан ошмайдиган ой соясининг ичида жойлашган кузатувчи Қуёшнинг
тўла тутилишини кўради, шунинг учун тшла тутилишни бир вақтда Ернинг кичик ҳудудидагина – Ой сояси тушган ернинг қисқа соҳасидагина кузатиш мумкин.
Қуёшнинг тўла тутилиш схемаси
Ернинг ҳар хил нуқталарида Қуёш тутилиши ҳар хил вақтда бошланади. Ойнинг Ер атрофидаги ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиши
ва Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши туфайли, Ой сояси Ер сирти бўйлаб ғарбдан шарққа томон ўртача кенглиги 200 км (максимал кенглиги 270 км)
ва узунлиги бир неча минг километр тезликда кетма-кет тўла тутилиш полосасини чизган ҳолда силжиб боради.
Тутилиш пайтидаги Ойнинг Ердаги сояси, ХКС ёрдамида олинган расм. Расмда Кипр ва Туркия ҳудудлари кўриниб тутибди.
Маълумки Ой ғарбдан шарққа томон ҳаракатланади, шунинг учун Қуёш тутилиши Қуёш дискининг ғарбий четидан бошланади. Дастлаб унда Қуёш радиусига тенг ёй шаклига
эга кемтик ҳосил бўлади, кейинчалик кемтик катталашиб боради, Қуёш эса янада кичрайиб борувчи ўроқ шаклини олади. Қачонки Қуёш дискининг охирги нуқтаси
йўқ бўлса, у ҳолда Қуёшнинг тўла тутилиши рўй беради, унинг давомийлиги бир неча минут – етти минутдан кўп эмас, кўпинча икки-уч минутни ташкил қилади.
Тўла фазанинг бошланиши олдидан (ва тугагандан сўнг дарҳол) Қуёш диски четида ёруғ Бейли чўткалари чарақлаб кўринади,
уларни Ой диски (тоғлари) четининг нотекислиги, шу билан бирга Ой ва Қуёш лимблари (четлари) бирлашган четида кўп сонли ёруғ
нуқталар келтириб чиқаради. Янада чиройли манзарани тўла фаза бошланишига бир неча секунд қолганда ва тугагандан кейин дарҳол
чақнаб кўринадиган бриллиант ҳалқалар тақдим этади.
Тўла тутилиш бошланган пайтда Қуёш ёруғ шуъла – Қуёш тожи билан ўралган мутлақо қора дискка айланади, унинг шакли турли тутилишларда ҳар хил бўлади,
тим қора сиёҳ ранг осмон эса бутун горизонт бўйлаб қизғиш - тўқ сариқ рангга бўялган бўлади (шуълали ҳалқа). Осмон қисман тутилиш содир бўлган жойларда
ана шундай нур сочади. Тўла фазанинг тугаши баробарида Ойнинг қоронғи диски аста-секин Қуёш дискидан чиқа бошлайди ва тутилиш тугайди.
Қуёш тутилишининг барча фазалар бўйича умумий давомийлиги икки соатдан кўпроқ давом этиши мумкин.
Қуёшнинг тўла тутилиш фазаси, Европа космик агентлигининг Proba-2 йўлдоши орқали ультрабинафша нурда олинган тасвири.
Ер сиртининг Ойнинг яримсоялари тушадиган соҳаларида, яни Ой ярим сояси конусининг ичида, Қуёшнинг қисман тутилиши кўринади.
Бунда Ой диски Қуёш дискининг фақат маълум бир қисмини ёпади. Кузатувчи соя ўқига қанча яқин жойлашган бўлса, Қуёш диски ва тутилиш фазаси
шунча катта бўлади. Ярим соя конусидан ташқарида бутун Қуёш диски кўриниб туради ва ҳеч қандай тутилиш кузатилмайди.
Ердан Ойгача ва Қуёшгача бўлган масофа кичик миқдорга бўлсада ўзгариб туради, шунинг учун Ойнинг кўринма диаметри Қуёшникидан гоҳ катта, гоҳ кичик, баъзан тенг бўлади.
Биринчи ҳолда Қуёшнинг тўла тутилиши 7 минут 40 секунд давом этса, учинчи ҳолда фаза оний лаҳза давом этади. Иккинчи ҳолда тўла тутилиш ўрнига Қуёшнинг ҳалқасимон
тутилиши кузатилади, бунда Ой умуман Қуёшни батамом бекитмайди – Қуёш дискининг чети ёпилмасдан қолади ва Ойнинг қоронғи диски атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил қилади.
Бу ҳолда Ой сояси конусининг учи Ер сиртигача етиб келмайди.
Ҳалқасимон Қуёш тутилиши схемаси
Қуёш тутилишларида, табиат бизга инъом этган ажойиб жиҳатларидан бири, Қуёш ва Ойнинг кўринма диски бир-бирига мос келишидир.
Қуёш Ердан Ойга қараганда тахминан 390 марта узоқда, лекин унинг чизиқли диаметри (1392000 км) Ой диаметридан салкам 400 марта катта,
шундай бўлсада иккала ёритгични Ердан диярли бир хил бурчак остида кўрамиз.
Агар Ой диаметри бироз кичик ёки Ойгача бўлган масофа бироз катта бўлганда Ердагилар ҳеч қачон Қуёшнинг тула тутилишини кўра олмас эдилар.
Бордию Ой диаметри икки ёки ундан ортиқ марта катта (ёки Ой яқинроқ) бўлганда, у ҳолда тутилишлар тез-тез содир бўлар эди, тўла фаза аслида узоқроқ давом этади,
лекин Ердагилар нигоҳида Қуёш тўла тутилиши вақтида чақнайдиган маҳобатли тож яширинар эди. Қуёш ва Ойнинг кўринма ўлчамлари мос келганликлари учун
Ер сиртининг тор полосада кўринишининг ўзи ажойиб ҳодиса, чунки Қуёш системасидаги бошқа сайёраларнинг ҳеч бирида такрорланмас тамоил, яъни тўла
тутилиш полосаси жойларига бир неча секундли тўла фазани Қуёшнинг ташқи сийрак қатламини ўрганиш учун тутилишдан ташқарида бевосита
кўринмайдиган, экспедициялар уюштиришади.
Қуёш тутилишлари янги ой вақтидагина рўй беради. Агар Ой орбитасининг текислиги эклиптика текислиги билан устма-уст тушганда эди,
ҳар янги ойда Қуёш тутилиши содир бўлар эди. Лекин Ой орбитаси текислиги эклиптика текислиги билан 5°09' бурчак остида кесишган.
Шунинг учун одатда Ой эклиптика текислигидан ё шимол ёки жанубдан ўтиб кетади ва тутилиш содир бўлмайди.
Қуёш тутилиши содир бўлиши учун – яъни Ой фазаси вақтида ўз орбитаси тугунларининг яқинида жойлашган, яъни эклиптикадан унчалик узоқда бўлмаслиги керак.
Бу шартларнинг натижаси ўлароқ ҳар йили албатта 2 марта Қуёш тутилиши (Ой орбитасининг иккита тугуни атрофида) бўлиши керак, аммо 4 ёки 5 та тутилиш ҳам бўлиши мумкин.
Ер юзидаги маълум бир жойда Қуёшнинг тўла тутилиши жуда кам эҳтимоллик воқеа – 200-300 йилда бир марта содир бўлади.
Кузатишларга киришишдан олдин шуни қатъий эсда тутиш керакки, тутилишдан ташқари ёки қисман тутилиш фазаларида
Қуёшга қорайтирилган ёруғлик филтирларисиз, кўзни ҳимояламасдан қараш қатъиян ман этилади! Бу огоҳлантириш айниқса
оптик инструментлар билан кузатишларга тегишли, чунки эҳтиётсизлик оний лаҳзада кўзни ишдан чиқариши мумкин.
Шунинг учун оптик асбоблар (дурбин, кўриш трубаси, телескоп) объективи олдига албатта етарлича зичликка эга
қора фильтирларни маҳкамлаш зарур, бу Қуёш нурларидан кўзни асрайди.
|
|