|Программа |Participants
Меню ...
Наш адрес
Узбекистан,100052, г.Ташкент
Астрономическая 33
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
Международная конференция «125-летие широтомерных исследований в Институте астрономии»

2023 йилнинг 10 июнидан 13 июнигача Қашқадарё вилояти Китоб шаҳрида, сўнгра Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги ва Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти ташкил этилганлигининг 150 йиллигига бағишланган «Астрономия институтида кенгликни ўлчаш тадқиқотларининг 125 йиллиги» Халқаро конференцияси бўлиб ўтади, ушбу конференция Астрономия институти томонидан ташкил этилди. Конференция ишида олти давлат: Ўзбекистон, Германия, Швейцария, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан тадқиқотчилар иштирок этади.


Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Республика ҳукумати томонидан илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда ўзининг 80 йиллик юбилейини нишонлайдиган Ўзбекистон Фанлар академиясига илмий-интеллектуал ресурсларни сафарбар этиш ва илм-фанни ислоҳ қилишда муҳим ўрин берилмоқда.

Китоб кенглик станцияси 39 градус 08 минут географик параллелда жойлашган АҚШнинг Гейтерсбург ва Цинцинати, Япониянинг Мицузава ва Италиянинг Карлофорте станциялари билан бир қаторда кенгликларнинг ўзгариши ва қутблар ҳаракати мониторингини ўтказди. Кенгликлар ўзгаришини мониторинг қилувчи дунёдаги асосий станциялардан бири сифатида Китоб Кенглик станцияси бой кузатув тарихига эга, бу станцияда олинган натижалар эса мана ўн йиллар давомида геодинамика бўйича халқаро маълумотлар базасига киритилиб келинмоқда. Кенгликлар ўзгариши ва қутблар ҳаракати бўйича XIX аср охирида бошланган тадқиқотлар глобал навигация ва геопозиция, геодезик тармоқлар ҳисоб-китоби, иқлимни моделлаштириш ва денгиз сатҳини баҳолаш каби кўплаб соҳалар учун муҳим амалий аҳамиятга эга. Тошкентда 1873 йили Тошкент астрономик обсерваторияси сифатида ташкил этилган Астрономия институти, амалда энг бошидан, дастлаб Чоржўй, 1930 йилдан эса Китоб станциясида кенгликларнинг ўзгариши ва қутблар ҳаракати мониторингини ўтказишда иштирок этиб келган.


1990 йилларнинг бошида Китоб кенглик станцияси ҳудудида GPS, DORIS, REGINA ва BEYDOU каби сунъий йўлдош навигацион тизимларини ердан қабул қилувчи пунктлар қурила бошланди. Китоб кенглик станцияси базаси Парижда жойлашган Халқаро Ер айланиш хизматининг муҳим пункитига айланди.

Конфенренциянинг биринчи иш кунида кенгликларнинг ўзгариши ва қутблар ҳаракатини тадқиқ қилишнинг ҳозирги ҳолати, ушбу жараёнлар мониторинги учун фойдаланиладиган янги технологиялар, XXI асрда ер ва космик геодинамикани ривожланишининг йўналишлари, Китоб кенглик станциясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланишининг истиқболлари ҳақидаги маърузалар эшитилади.


Конференция маърузаларидан бири илмий туризмга бағишланади, Китоб ва унинг атрофи уни ташкил этиш ва ривожлантириш учун жуда катта имконимятларга эга. Илмий туризм илм-фан ютуқлари ва истиқболлари тўғрисидаги ахборотларни олиш ҳамда ёшларни фан соҳасига ва ишлаб чиқаришга жалб этиш учун зарур. Илмий туризмнинг яна бир бошқа муҳим вазифаси, илм-фанни тижоратлаштириш, хорижий сайёҳларни илмий туризм объектларига чорлаш ва валюта тушумларини таъминлашдан иборат.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартидаги “Қашқадарё вилоятининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги 198-сон Қарори билан Китоб кенглик станцияси ҳудудида илмий-астрономик туризм Маркази ташкил этилди. Ҳозирги вақтда Китоб кенглик станциясининг Бош биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилган, 30 ўринга мўлжалланган 3D-кинотеатр қурилди. Бундан ташқари, кўп сонли сайёҳлар ташриф буюрадиган Бамберг-1927 зенит телескопининг павильони, 40 см ли Zeiss (ZTL 180) астрографи таъмирланди.


Конференциянинг иккинчи кунида иштирокчилар учун Мирзо Улуғбекнинг тарихий мероси, музейи, расадхонаси, шунингдек Ўзбекистоннинг ўрта аср Уйғониш даврига оид бошқа ёдгорликлар билан таништириш мақсадида Самарқанд шаҳрига саёҳат режалаштирилган.

Конференциянинг охирги якунловчи куни геодинамика соҳасидаги тадқиқотлар бўйича халқаро ҳамкорликни (коллаборация) янада ривожлантириш, олинаётган маълумотлардан геодезия, картография, геотектоника, сейсмология, геология ва гидрология, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги учун амалий аҳамиятга эга аниқ вазифаларни белгилаш, шунингдек, бундай жорий қилинувчи ижобий тажрибаларнинг таҳлилига тегишли саволларга бағишланади.


Халқаро конференция иши якунлари бўйича хулоса тайёрланиб, тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда бу соҳада фаолият юритаётган халқаро коллаборация доирасида кенгликлар ўзгариши ва қутблар ҳаракати мониторинги, глобал ва маҳаллий геодинамика тадқиқот ишларида иштирок этувчи ташкилот ва мутахассислар учун вазифалар белгиланади.
Программа конференции
June 10, Saturday
12:35 Arriving to railway station of Shakhrisabz
13:30 Arriving to Kitab and registration participants
13:30-14:00 Lunch
14:00-14:10 Welcome address
Yusuf Tillayev,
Deputy director of Ulugh Beg Astronomical Institute of the Uzbekistan Academy of Sciences
14:00-16:00 Working session. Technologies and observation methods at the international station Kitab
Chairman: Yusuf Tillayev
14:10-14:40 «The current status of astronomy in Uzbekistan»
Shuhrat Ehgamberdiev and Yusuf Tillayev,
Ulugh Beg Astronomical Institute of the Uzbekistan Academy of Sciences
14:40-15:00 «Analysis of Tectonic Movements in Uzbekistan Using GNSS»
Dilbar Fazilova,
Head of Space researches laboratory, UBAI
15:00-15:20 «Contribution of the Kitab observatory to the study of the ecology of near-Earth space»
Elena Litvinenko, Kitab observatory
15:20–16:00 «Photographic archive of UBAI»
Qudrat Yuldoshev, Junior researcher, UBAI
16.00-16.40 Coffee break
16:40-19:00 Working session. Experience in using satellite data for solving geodynamic tasks
Chairman: Dilbar Fazilova
16:40-17:00 «Identification, monitoring and modelling of alpine gravitational hazards»
Yves Bühler, Andrea Manconi,
WSL Institute for Snow and Avalanche Research SLF, Switzerland
17:00-17:20 «Glacier observations with satellite radar imagery»
Dana Floricioiu,
German Aerospace Center (DLR), Germany
17:20-17:40 «Опыт дистанционного исследования ледников Кыргызстана»
Кенжебаев Руслан, ЦАИИЗ, Кыргызстан
17:40-18:00 «Мониторинг и исследования криосферы, осуществляемые в ЦАРГЦ»
Замира Усманова, Казахстан
18:00-18:20 «Деятельность Отдела лавинной безопасности Кыргызгидромета»
Белеков Султанбек, Кыргызстан
18:20-18:40 «Snow avalanche mapping in Uzbekistan»
Eleonora Semakova, Senior researcher, UBAI
18:40-19:00 Common Discussions
June 12, Monday
09:00–09:10 Welcome from UBAI Director
09:10–09:20 «Short overview of the CH/UZB institutions»
Eleonora Semakova, (UBAI)/Yves Bühler (SLF)
09:20–09:30 Participants’ introduction (name, affiliation, activity)
09:30–10:30 «Remote sensing and modeling of snow avalanches: examples of application»
Yves Bühler
10:30–11:00 Coffee break
11:00–12:00 «Use of satellite radars to detect and monitor mass movements in alpine environments: examples of application», Andrea Manconi
12:00–12:30 «Glacier observations with satellite radar imagery»
Dana Floricioiu
12:30–13:30 Lunch Break
13:30–13:45 «Status and some issues of the avalanche service of the Republic of Uzbekistan»
Bakhtiyor Kadyrov, Vener Dasaev
13:45–14:00 «State Service for monitoring hazardous geological processes: Landslides in the Kamchik Pass area», Jasur Melibaev
14:00–14:15 «Real cases of avalanches and their interpretation on SAR images»
Viktor Safronov, Michail Potorginskiy
14:15–14:30 «Activities of the Avalanche Safety Department of Kyrgyzhydromet»
Sultanbek Belekov
14:30–14:45 Coffee break
14:45–15:00 «Monitoring of snow cover and detection of anomalous natural phenomena in mountain areas of Bostanlik district», Akobir Umirzakov
15:00–15:15 «Results of geodetic measurements in mass balance for some glaciers in the Zailiysky (Ile) Alatau», Zamira Usmanova
15:15–15:30 «Experience of using remote sensing for study glaciers in Kyrgyzstan»
Ruslan Kenzhebaev
15:30–15:45 «Mass balance monitoring of the Barkrak Glacier in the Western Tian Shan»
Gulomjon Umirzakov
15:45–16:00 «Glacier mass balance, GLOF and avalanche dynamics estimations with SAR / RAMMS»
Eleonora Semakova
16:00–16:30 Common Discussions
June 13, Tuesday
09:00–09:45 «Use of drones in alpine environments: background»
Yves Bühler
09:45–10:30 «Use of satellite radars in alpine environments: background»
Andrea Manconi
10:30–11:00 Coffee break
11:00–12:00 «Hands on exercise» (Processing SAR data with ESA-SNAP, part-1)
Andrea Manconi
12:30–13:30 Lunch Break
13:30-15:30 «Hands on exercise» (Processing SAR data with ESA-SNAP, part-2)
Andrea Manconi
15:30–16:30 Final discussions
Participants
List of participants

1. Bakhtiyor Kadyrov (Uzhydromet)

2. Jasur Melibaev (Geological State Service for monitoring hazardous geological processes)

3. Viktor Safronov (Uzhydromet, the Kamchik snow avalanche station)

4. Michail Potorginskiy (Ulugh Beg Astronomical Institute)

5. Gulomjon Umirzakov (National University of Uzbekistan)

6. Akobir Umirzakov (Space Monitoring Center [Uzbek Space Agency])

7. Zamira Usmanova (Central Asian Regional Glaciological Center (CARGC), Kazakhstan)

8. Sultanbek Belekov (Kyrgyzhydromet, Kyrgyzstan)

9. Ruslan Kenzhebaev (CAIAG, Kyrgyzstan)

10. Eleonora Semakova (Ulugh Beg Astronomical Institute)

11. Andrea Manconi (SLF)

12. Yves Bühler (SLF)

13. Dana Floricioiu (DLR)

Scientific organizations

1. Uzhydromet

2. Service for monitoring hazardous geological processes

3. Institute of Geology and Geophysics

4. Institute of Mineral Resources

5. «TIAME» National Research University

6. Academy of the Ministry of Emergency Situations

7. Uzbek Space Agency

8. Regional Geology

9. National University of Uzbekistan

10. Kyrgyzhydromet, Kyrgyzstan

11. CAIAG, Kyrgyzstan

12. CARGC, Kazakhstan

13. SLF

14. DLR

15. UBAI (Ulugh Beg Astronomical Institute)

Астрономический институт имени Улугбека,