Меню ...
Бизнинг манзил
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
Spacecom loyihasi doirasidagi seminar

2023-йил 10-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтида SPACECOM (Erasmus+) лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди. Унда олтита олий ўқув юрти: Тошкент Ахборот технологиялари университети, Фарғона политехника институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали, Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва ўқитувчилари иштирок этди.


Семинарда Астрономия институтидан лойиҳа иштирокчилари Ю.А. Тиллаев, Н.В. Карачик ва Э.Р. Семаковалар сўзга чиқдилар. Улар Қуёшдаги тадқиқотлар, Қуёш жараёнларининг Ер атрофидаги сунъий йўлдошларга таъсири, илмий тадқиқотларда ва амалий вазифаларда Ер ва атмосферани масофадан зондлаш усулларидан фойдаланиш, масалан, ГНСС сигналлари ёрдамида зилзила даракчиларини баҳолаш ва тоғли ҳудудлардаги табиат ҳодисаларини ўрганиш бўйича маърузалар қилдилар.


Ю.А. Тиллаевнинг Тошкент расадхонасида астрономик кузатишларнинг ривожланиш тарихи ҳақида, С.П. Илясовнинг институт ва музей бўйлаб экскурсияси, шунингдек, институт ҳовлисида Қуёш доғларини кузатиш ва уларнинг Н.В. Карачик томонидан тушунтиришлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.


Совуққа қарамай, астрономия фанининг катта ишқибозлари астрографга, институтнинг энг машҳур телескопига ташриф буюришди, бу эрда Д.Г. Семаков ва И.М.Асфандияровлар унинг яратилиш ва фаолият юритиш тарихи ҳақида катта қизиқиш билан гапириб бердилар. Семинар иштирокчилари лойиҳа бўйича ўқув дастурларини янада такомиллаштиришда қўлланилиши мумкин бўлган кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлдилар ва Астрономия институтининг барча ходимлари билан мулоқотда бўлишдан чексиз завқ олдилар.

Улуғбек номидаги Астрономия институти,