Меню ...
Бизнинг манзил
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
ЮРИЙ ГАГАРИН – ЕР САЙЁРАСИНИНГ БИРИНЧИ ФАЗОГИРИ

1961 йил 12 апрелда Москва вақти билан соат 9 дан 7 дақиқа ўтганда «Восток» космик кемаси Бойқўнғир космодромидан тарихда илк бор фа- зога инсонни олиб чиқди. Ер сайёрасининг биринчи космонавти деган шарафли унвон Юрий Алексее- вич Гагаринга насиб этди!

Космосга инсоннинг биринчи парвози бутун дунёда катта қизиқиш уйғотди ва Юрий Гагарин- нинг ўзи ҳам дунёга машҳур бўлиб кетди. Хорижий ҳукуматлар ва жамоат ташкилотларининг таклифи- га биноан у 30 га яқин давлатга ташриф буюрди. 1961 йилдан бошлаб Гагарин Чехословакия, Бол- гария, Финляндияга, Буюк Британия, Польша ва Кубага, Кюрасао оролида тўхтаб ўтиб Бразилияга, Исландия, Канада, Венгрия, Ҳиндистон, Цейлон (ҳозирги Шри-Ланка), Афғонистонга ташриф буюр- ди. Қироллар ва президентлар, сиёсатчилар ва олим- лар, таниқли санъаткорлар ва созандалар у билан учрашишни шараф деб биларди. 1962 йил январда Гагарин Бирлашган Араб Республикасига (Миср) ташриф буюрди. Мамлакат президенти Камол Аб- дул Носир Юрий Гагаринни республиканинг олий мукофоти – «Нил дурдонаси» ордени билан муко- фотлади. 1963 йил сентябрь ойида Гагарин Парижга ташриф буюрди ва у ерда XIV халқаро астронавтлар конгресси ишида иштирок этди.

Юрий Гагаринни Тошкент аэропортида Шароф Рашидов кутиб оларди

Биринчи космонавт мамлакат бўйлаб ҳам кўплаб саёҳат қилди. Юрий Гагарин Ўзбекистон- да бўлишни яхши кўрарди. 1961 йилдан 1968 йилгача бўлган даврда у мамлакатимизга олти марта ташриф буюрган. Халқимиз ҳар сафар биринчи космонавтни энг азиз меҳмон сифатида ку- тиб оларди. Унинг дўстлари орасида кўплаб жа- моат арбоблари ва маданият ходимлари бор эди. Табиатан Юрий Гагарин содда ва кўнгли очиқ ин- сон бўлган. У одамлар билан суҳбатлашар, ҳеч қа- чон улар билан суратга тушишдан бош тортмасди. Биринчи космонавтнинг кўплаб оқ-қора фотосу- ратлари сақланиб қолган. Бундай суратлар кўпинча меҳнат жамоаларида учрашувлардан сўнг олинган. Улардаги одамларнинг ким бўлганлиги, уларнинг исми-шарифлари бугунда номаълум. Лекин улар Ернинг биринчи космонавти билан учрашганлари- дан, у билан ҳамнафас бўлганликларидан ўта бах- тиёр эканликлари сезилиб турибти.

Юрий Гагаринни Тошкент аэропортида Шароф Рашидов кутиб оларди
КОСМОНАВТЛАРНИНГ МЕҲРИБОН ОТАСИ
Ота Меҳрибонович Баҳромов – СССР ави- ацияси ва космонавтикасига катта ҳисса қўшган инженер-полковник, авиаконструк- тор. У 1913 йилда туғилган, 14 ёшида Топография техникумига, сўнгра Москва Авиация институтига ўқишга кирган, 1938 йилдан Москва шаҳридаги ра- кетасозлик Конструкторлик Бюросида (кейинчалик С.П. Королёв номидаги Махсус КБга айлантирил- ган) ишлади. О.М. Баҳромов 1941 йилда авиация заводини Москвадан Тошкентга эвакуация қилишда фаол қатнашди ва бу ерда бир неча йил меҳнат қил- ди.

О.М. Баҳромов МКБда кейинчалик СССР ракетасозлик МКБ Бош конструктори ловозимига эришган С.П. Королёв билан танишди. О.М. Баҳро- мов 1955 йилдан космонавтларнинг хавфсизлиги, қутқарув ва ҳаётини таъминлаш воситалари КБни бошқаради. Айнан у раҳбарлик қилган КБда аввал ҳайвонлар, сўнгра одамлар космосга учиши учун герметик кабина-капсулалар яратилди. Бундан ташқари, КБда катапульталанувчи ўриндиқлар ҳам ишлаб чиқилган. Қизиғи шундаки, унинг исми-ша- рифи ўз касбига мос тушарди. Ахир космонавтлар- нинг хавфсизлиги О.М. Баҳромов раҳбарлигидаги КБда яратилган тизимларнинг ишончлилигига боғ- лиқ эди-да!

Ўз вақтида кенг тарқалган ушбу расм Ю.Гагарин ҳамрохлари билан парвоздан кейин Саратовдан Куйбишев шаҳрига самолётда учиши пайтида олинган. Ю.Гагариннинг чап томонида унинг шифокори В. Волович, ўнгида – комиссар И. Борисенко ўтиришипти. Унинг ёнида – О.М. Баҳромов. Унга скафандрнинг парвоздан кейинги ҳолатини текшириш топширилган. Олдинлари О.М. Баҳромовнинг расми (у космик соҳанинг энг маҳфийлаштирилган ходимларидан бири бўлганлиги сабабли) тушириб қолдирилган

Ю.А. Гагаринни парвоздан сўнг биринчи бўлиб кутиб олиш ва уни Москвада ҳукумат раҳбар- лари билан учрашувигача кузатиб бориш айнан О.М. Баҳромовга топширилган эди.

О.М. Баҳромов хизмат юзасидан кўплаб кос- монавтлар билан таниш эди, чунки скафандрлар, парвоз капсулалари ва бошқа анжом-аслаҳалар инди- видуал равишда тайёрланар эди. О.М. Баҳромов ай- ниқса С.П. Комаров ва Ю.А. Гагарин билан дўстона муносабатда бўлган. Ю.А. Гагариннинг учрашувла- ри акс эттирилган суратлар интернетда яқиндагина пайдо бўлди. Эски ҳужжатларда О.М. Баҳромов номи ҳеч қачон қайд этилмаган, чунки у космик соҳанинг энг махфий шахсларидан бири эди.

У умрининг сўнгги йилларида фоалиятини МДУ кафедрасида давом эттирди. Фақат шундан кейингина унинг фаолияти ҳақидаги баъзи бир тав- силотлар маълум қилинди.

Ҳ.А. Рахматуллин маслаҳатларига амал қил- ган Ота Меҳрибонович Юрий Гагариндан «капсу- ла» атмосферанинг қалин қатламларига кираётган пайтда иллюминатор ойнасини очмасликни илти- мос қилади. Лекин Ю.А. Гагарин уни бироз очган ва пастлаётган аппаратнинг улкан олов плазмаси ичида ловуллаб ёнаётганини сезиб қолиб, дарҳол ёпган. Мутахассисларга маълум бу ҳодиса ҳақида Ю.А. Гагарин билмаган эди. Ҳаттоки у фантастик даражада ўзини қўлга олиш қобилиятига қарамасдан маълум муддатга ўзини йўқотиб қўйди.

Ю.А. Гагарин парвоздан қайтган пайти. О.М. Баҳромов (шляпада Ю.А. Гагарин ортидан келмоқда). Ю.А. Гагариннинг скафандери ҳам маҳфий бўлганлиги туфайли унга скафандр устидан махсус комбинезон кийдириб қўйишган

1986 йилда, О.М. Баҳромов пенсияга чиққани- дан сўнг Тошкентга қайтиб, «Кибернетика» Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида (ИИЧБ) ишлай бошлади. ИИЧБ директори академик Ва- сил Кобулов унинг қадрдон дўсти эди, шунинг учун уни Ўзбекстонга қайтишга кўндирди. Шундай давлат аҳамиятига эга ишларни амалга оширган инсон Тошкент- да эмин-эркин, тинчгина яшаши мумкин эди. Лекин О.М. Баҳромов бемақсад вақт ўтказишга ўрганмаган эди. Тошкентда у пневматик тизимли «контактсиз пахта териш машинаси»ни яратишга кириш- ди. Гап шундаки, амалда ишлатилаётган шпинделли машиналар пахта толасига шикаст етказар эди, шунинг учун мутлақ бошқа принципда ишловчи машиналар зарур эди. Ўзбекистонда яратилган ва пахта майдонларида синаб кўрилган янги пахта териш машинаси биринчи ижобий натижалар бера бошлаганида О.М. Баҳро- мов 1988 йилда тўртинчи инфарктдан сўнг вафот этди.

О.М. Баҳромов ўзининг бутун умри давомида ўнлаб ихтролари учун патент- лар олган, лекин уларнинг кўпи махфий эди. Пневматик тизимли пахта териш машинаси учун олган патенти архивда сақланиб қолган экан. У худо сийлаган инженер-конструктор бўлган.

Шуҳрат Эгамбердиев.
ЎзР ФА Астрономия институти.
Улуғбек номидаги Астрономия институти,