Меню ...
Бизнинг манзил
Ўзбекистон, 100 052
Тошкент шаҳри
Астрономия кўчаси, 33-уй
Тел: +998 71 235-81-02
Факс: +998 71 234-48-67
E-mail: info@astrin.uz
ҲАЛҚАСИМОН ҚУЁШ ТУТИЛИШИ 10-июн 2021-йил
Тез орада Ўзбекистон аҳолиси навбатдаги ноёб астрономик ҳодисани кузатиши мумкин – 2021 йил 10 июн куни ҳалқасимон Қуёш тутилиши содир бўлади. Бу Қуёш тутилиши 2021 йилдаги Ўзбекистон аҳолиси учун кузатиш мумкин бўлган биринчи тутилиш ҳисобланади.

Ушбу Қуёш тутилишини Ўзбекистон ҳудудидан кузатилганда, Ой Қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсади, яъни фақат қисман Қуёш тутилишини кузатиш мумкин. Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон аҳоли пунктлари учун тутилиш ҳақида маълумотлар келтирилган.

Аҳоли яшаш пунктлари Тутилишнинг бошланиш вақти Тутилишнинг максимум вақти Тутилишнинг тугаш вақти Максимал фазаси (тутилиш катталиги*), фоизларда Тутилишнинг умумий давомийлиги
Тошкент 16:58 17:26 17:53 7% 55 дақиқа
Нукус 16:57 17:16 17:35 3% 38 дақиқа
Урганч 17:12 17:20 17:27 4% 14 дақиқа
Навоий 17:16 17:26 17:35 7% 19 дақиқа
Бухоро Қуёш тутилиши кўринмайди
Самарқанд 17:16 17:28 17:39 1% 22 дақиқа
Қарши Қуёш тутилиши кўринмайди
Термиз Қуёш тутилиши кўринмайди
Жиззах 17:09 17:27 17:45 3% 36 дақиқа
Гулистон 17:02 17:27 17:51 5% 49 дақиқа
Андижон 16:58 17:28 17:57 8% 59 дақиқа
Наманган 16:57 17:28 17:57 8% 59 дақиқа
Фарғона 17:01 17:29 17:55 7% 54 дақиқа
Қўқон 17:01 17:28 17:54 7% 53 дақиқа
Зомин 17:09 17:28 17:46 3% 37 дақиқа
Ўзбекистоннинг йирик аҳоли пунктлари учун Ҳалқасимон Қуёш тутилишининг баъзи тафсилотлари.
*Тутилиш катталиги – бу Қуёш гардишининг Ой томонидан тўсилган қисми ҳисобланади.


Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг энг катта фазасида Ойнинг Қуёш юзасини тўсиши


Ушбу тутилиш Ҳалқасимон Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида (Канада, Гренландия ва Россия узоқ шарқида) Қуёш юзасининг 94,3 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 3 минут 51 секундга тенг бўлади.

Тутилишни кузатиш мумкин бўлган ҳудудларду нёхаритасида.

Ушбу астрономик ҳодисани Россия, Канада, Мўғилистон ва Гренландия оролларида тўлиқ тутилишни кузатиш мумкин. Шунингдек Шимолий Америка, Европа ва Осиё давлатларида қисман Қуёш тутилишини кузатиш мумкин.
Қуёш тутилиши (Тошкент вақти билан)
Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 16:58 да бошланади, максимум фазаси эса 17:26 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 2.12% ини тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 25.2° ни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 55 дақиқани ташкил этади. Соат 17:53 да Қуёш тутилиши якунига етади. Ушбу қийматлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган бўлиб, тутилишнинг бошланиши, максимал қиймати ва тугаши юртимизнинг бошқа ҳудуларида ҳам шунга яқин вақт ва қийматларни акс этган ҳолда юз беради.

Тутилиш фазалари Юза тўсилиши фоизда (тутилиш катталигида) Тошкент вақти Қуёшнинг горизонтдан баландлиги
Қисман тутилишнинг бошланиши 0% 10-июн 16:58:22 30.4°
Тутилишнинг максимум қиймати 2.12%(0,0689) 10-июн 17:26:17 25.2°
Қисман тутилишнинг тугаши 0% 10-июн 17:53:00 20.3°
Тутилиш фазаларининг Тошкент вақти бўйича бошланиш вақти

Бундан олдин Ўзбекистон аҳолиси 2020 йил 21 июн куни содир бўлган Ҳалқасимон Қуёш тутилишини гувоҳи бўлган ва ўшанда ҳам қисман Қуёш тутилиши сифатида кузатган. Ўша вақтда тўсилиш магнитудаси 60% кўпроқ ташкил қилган. Ўзбекистон аҳолиси кузатиши мумкин бўлган навбатдаги Қуёш тутилиши 2022 йилнинг 25 октябр санасида содир бўлиши кутилмоқда. 2022 йилнинг 25 октябрда содир бўладиган Қуёш тутилишида ҳам Ўзбекистон аҳолиси қисман Қуёш тутилишини кузатиш имконига эга бўлади. Ушбу Қуёш тутилишида тўсилиш магнитудаси 75% га етади.
Қуёш тутилишини кузатишга оид эслатмалар ва тавсиялар
Шу ўринда айрим кўрсатмалар ва маслаҳатлар бериб ўтамиз. Қуёш тутилиши пайтида қуйидаги тавсияларга амал қилинг!!!

- Қуёш тутилишини махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш (сварочная) маскаси ёрдамида кузатиш мумкин.

- Оптик қурилмалар - дурбин ёки телескоплардан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга албатта махсус Қуёш филтрларини ўрнатиш керак.


- Қуёш тутилишини оптик асбоблар ёрдамида маълум бир экранга проексиялаш орқали ҳам кузатиш мумкин. Лекин бу ҳолат узоқ давом эца оптик асбоблар қуёш нурини йиғиб берганлиги учун қизиб кетиши ва оптик қисмларига зарар етказиш эҳтимоли катта ҳисобланади.


- Қуёш тутилишини энг хавсиз ва қулай кузатиш усуллардан бири бу картон қоғозда кичик тирқиш ҳосил қилиб, Қуёш нурини ушбу тирқишдан ўтказиб иккинчи картон қоғозга (екранга) проексиялашдир.


Тайёрлаган:
Матеков Азизбек
Бердалиева Нуржамал
ЎзР ФА Улуғбек номидаги
Астрономия институти кичик илмий ходимлари
Улуғбек номидаги Астрономия институти,