Menu ... |
|
|
|
|
|
Bizning manzil |
|
|
O’zbekiston, 100052 Toshkent shahri Astronomiya ko’chasi, 33-uy Tel: +998 71 235-81-02 Faks: +998 71 234-48-67 E-mail: info@astrin.uz
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ахмедов Бобомурат Жураевич избран членом Всемирной академии наук (TWAS) |
|
|
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти назарий астрофизика бўлими бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, профессор Аҳмедов Бобомурат Жураевични Бутунжаҳон Фанлар академияси (The World Academy of Sciences, TWAS) аъзолигига сайланганлигини хурсандчилик билан маълум қилади.
TWAS академияси 1983 йилда Нобель мукофоти лауреати, назариётчи физик олим Абдус Салам ташаббуси билан дунёда фан ва техниканинг барқарор ривожланишига хисса қўшиш мақсадида ташкил этилган. Унинг аъзоси бўлиш – бу жаҳон миқёсидаги олим бўлишни англатади.
Бутунжаҳон фанлар академиясининг 2018 йил 27 ноябрда Италиянинг Триесте шаҳрида бўлиб ўтган 28- Бош ассамблеясида дунёнинг 104 та мамлакатидан 46 нафар янги аъзолар сайланган, шулар орасида Ўзбекистон Республикасидан Б.Ж.Ахмедов ҳам бор.
Аҳмедов Бобомурат Жураевич – физика-математика фанлари доктори, профессор, Астрономия институтининг назарий астрофизика бўлими бошлиғи, шунингдек, Ўзбекистон Миллий Университети профессори ҳамдир. Унинг асосий илмий ишлари гравитация назарияси, умумий нисбийлик назарияси, релятивистик астрофизика ва компакт гравитацион объектлар физикаси соҳасидадир. Ахмедов Б.Ж. гравитация назарияси, майдонлар назарияси, релятивистик ва ядро астрофизикаси соҳаларида юқори илмий-педагогик тажрибага эга ва шу кунгача унинг муаллифлиги ва ҳаммуаллифлигида 200 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган.
Ахмедов Б.Ж. - 2017 йилда илмий ишларига энг кўп ҳавола қилинган муаллиф («Highly Cited Author», Web of Science), 2018 йилда эса «Йил олими-2018» («Researcher of the Year», Scopus) ҳамда 2012 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордери билан мукофотланган. Шунингдек, у Марказий Деҳли Университетининг фаҳрий профессори, Италиянинг Триесте шаҳридаги Ҳалқаро назарий физика марказининг релятивистик астрофизика ва гравитация соҳасида мантақавий координатори, Ҳиндистоннинг Университетлараро астрономия ва астрофизика маркази ва ТАТА фундаментал тадқиқотлар институтининг аъзоси ҳамдир. Бундан ташқари, Аҳмедов Б.Ж. CNR, DAAD, TWAS, ICTP, Volkswagen, Erasmus+ каби бир қатор нуфузли ташкилотларнинг ҳалқаро грантлари раҳбари ва 20 дан ортиқ ҳалқаро нуфузли илмий журналлар тақризчиси ва «Arabian Journal of Mathematics» Springer илмий журналининг редакторидир.
Ахмедов Б.Ж. Ўзбекистонда релятивистик астрофизика соҳасида янги илмий мактаб яратган бўлиб, у аллақачон ҳалқаро эътирофга сазовор бўлган ва ушбу мактабдан бир қатор фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиққан ҳамда кўплаб истеъдодли ёш олимлар тарбияланиб келмоқда.
|
|