Menu ... |
|
|
|
|
|
Bizning manzil |
|
|
O’zbekiston, 100052 Toshkent shahri Astronomiya ko’chasi, 33-uy Tel: +998 71 235-81-02 Faks: +998 71 234-48-67 E-mail: info@astrin.uz
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2019-yil 26-dekabr kuni halqasimon Quyosh tutilishi yuz beradi |
|
|
Ushbu Quyosh tutilishi O’zbekiston respublikasi hududining xamma joyida qisman Quyosh tutilishi shaklida kuzatiladi. Tutilish Toshkent vaqti bilan 08:00da boshlanadi va uning umumiy davomiyligi 2 soatu 6 daqiqani tashkil etadi.
Ushbu halqasimon Quyosh tutilishini Saudiya arabistoni, Hindistonning janubiy hududlari va Indoneziya davlatlarining aholisi to’liq kuzatish imkoniyatiga ega bo’ladi. Sharqiy yevropa, O’rta Osiyo, Malay arxipelagi va Avstraliyaning Shimoli-garbiy hududlari aholisi qisman Quyosh tutilishini kuzatish imkoniyatiga ega bo’ladi.
Tutilishning to’liq fazasida Oy va Quyosh yuzalarining nisbati 0.960 tashkil qiladi, ya’ni Quyosh yuzasining 96 foizi Oy tomonidan to’siladi.
Halqasimon Quyosh tutilishining to’liq fazasin kuzatish mumkin bo’lgan hududlar dunyo xaritasida.
Ushbu Quyosh tutilishi Toshkent vaqti bilan 08:00 da boshlanadi, maksimum fazasi esa 09:00 da kuzatiladi. Shu paytda Oy Quyosh diametrining 38% ini to’sadi va Quyoshning gorizontdan balandligi 10.1° yoy gradusni tashkil qiladi. Toshkent shahrida Quyosh tutilishining umumiy davomiyligi 2 soatu 6 daqiqani tashkil etadi. Ushbu qiymatlar faqat Toshkent shahri uchun hisoblangan.
Halqasimon Quyosh tutilishi deb Quyosh yuzasining markazi Oy tomonidan to’silganida soya atrofida inhgichka yorug’ halqa hosil bo’lishiga aytiladi. Quyosh tutilishining halqasimon bo’lishi Oy va Yer orasidagi masofaning odatdagiga nisbatan kattaroq bo’lishi bilan izohlanadi. Oy Yerga qanchalik yaqin paytda tutilish bo’lsa Quyoshning shunchalik katta qismi to’siladi.
Respublikamizning eng janubiy hududi Termiz shahrida Quyosh tutilishi 07:50 da boshlanadi, maksimum fazasi esa 08:54 da kuzatiladi. Shu paytda Oy Quyosh diametrining 48% ini to’sadi va Quyoshning gorizontdan balandligi 10.8 yoy gradusni tashkil qiladi. Termiz shahrida Quyosh tutilishi 10:06 da yakunlanadi va tutilishining umumiy davomiyligi 2 soatu 16 daqiqani tashkil etadi.
Respublikamizning garbiy hududi Nukus shahrida Quyosh tutilishi 07:55 da boshlanadi, lekin Quyosh 08:31 daqiqa o’tganda gorizontdan ko’tariladi ya’ni tong otadi. Quyosh tutilishning maksimum fazasi esa 08:54 da kuzatiladi. Shu paytda Oy Quyosh diametrining 45% ini to’sadi va Quyoshning gorizontdan balandligi 2.8 yoy gradusni tashkil qiladi. Nukus shahrida Quyosh tutilishi 09:59 da yakunlanadi va tutilishining umumiy davomiyligi 2 soatu 3 daqiqani tashkil etadi.
Shu o’rinda ayrim ko’rsatmalar va maslahatlar berib o’tamiz. Quyosh tutilishini maxsus Quyosh nurini yutuvchi qora ko’zoynak, qoramtir tekis shisha yoki payvandlash (сварочная) maskasi yordamida kuzatish mumkin.
Optik qurilmalar - durbin yoki teleskopdan foydalanib zinhor Quyoshga qaramang! Bu ko’zga zarar yetkazadi. Qurilmalardan foydalanishdan avval ularga albatta maxsus Quyosh filtrlarini o’rnatish kerak.
Анимация хода затмения.
|
|
Қуёш тутилиши ҳақида |
Қуёш ва Ой – булар ер осмонидаги оддий кўзда кўринма ўлчамга эга ягона осмон жисмларидир. Ой Ер атрофида ҳаракатланиши давомида узоқдаги ёритгичларнинг
олдидан ўтади ва ўзининг диски билан уларни бекитади. (Ёритгичлар Ой билан тўсилади).
Қуёшнинг Ой билан тўсилиши Қуёш тутилиши деб аталади. Қуёш билан ёритилган Ой фазода йиғиладиган конуссимон соя ва ёйилиб тушадиган
конуссимон яримсоялар ташлайди. Бу конуслар Ер сирти билан кесишганда, яъни Ойнинг соя ва яримсоялари унга тушганда, биз ер
сиртининг ҳар хил нуқталаридан ҳар хил кўринишдаги Қуёш тутилишларини кузатишимиз мумкин.
Қуёш диски батамом бекилган сиртида максимал диаметри 270 км дан ошмайдиган ой соясининг ичида жойлашган кузатувчи Қуёшнинг
тўла тутилишини кўради, шунинг учун тшла тутилишни бир вақтда Ернинг кичик ҳудудидагина – Ой сояси тушган ернинг қисқа соҳасидагина кузатиш мумкин.
Қуёшнинг тўла тутилиш схемаси
Ернинг ҳар хил нуқталарида Қуёш тутилиши ҳар хил вақтда бошланади. Ойнинг Ер атрофидаги ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиши
ва Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши туфайли, Ой сояси Ер сирти бўйлаб ғарбдан шарққа томон ўртача кенглиги 200 км (максимал кенглиги 270 км)
ва узунлиги бир неча минг километр тезликда кетма-кет тўла тутилиш полосасини чизган ҳолда силжиб боради.
Тутилиш пайтидаги Ойнинг Ердаги сояси, ХКС ёрдамида олинган расм. Расмда Кипр ва Туркия ҳудудлари кўриниб тутибди.
Маълумки Ой ғарбдан шарққа томон ҳаракатланади, шунинг учун Қуёш тутилиши Қуёш дискининг ғарбий четидан бошланади. Дастлаб унда Қуёш радиусига тенг ёй шаклига
эга кемтик ҳосил бўлади, кейинчалик кемтик катталашиб боради, Қуёш эса янада кичрайиб борувчи ўроқ шаклини олади. Қачонки Қуёш дискининг охирги нуқтаси
йўқ бўлса, у ҳолда Қуёшнинг тўла тутилиши рўй беради, унинг давомийлиги бир неча минут – етти минутдан кўп эмас, кўпинча икки-уч минутни ташкил қилади.
Тўла фазанинг бошланиши олдидан (ва тугагандан сўнг дарҳол) Қуёш диски четида ёруғ Бейли чўткалари чарақлаб кўринади,
уларни Ой диски (тоғлари) четининг нотекислиги, шу билан бирга Ой ва Қуёш лимблари (четлари) бирлашган четида кўп сонли ёруғ
нуқталар келтириб чиқаради. Янада чиройли манзарани тўла фаза бошланишига бир неча секунд қолганда ва тугагандан кейин дарҳол
чақнаб кўринадиган бриллиант ҳалқалар тақдим этади.
Тўла тутилиш бошланган пайтда Қуёш ёруғ шуъла – Қуёш тожи билан ўралган мутлақо қора дискка айланади, унинг шакли турли тутилишларда ҳар хил бўлади,
тим қора сиёҳ ранг осмон эса бутун горизонт бўйлаб қизғиш - тўқ сариқ рангга бўялган бўлади (шуълали ҳалқа). Осмон қисман тутилиш содир бўлган жойларда
ана шундай нур сочади. Тўла фазанинг тугаши баробарида Ойнинг қоронғи диски аста-секин Қуёш дискидан чиқа бошлайди ва тутилиш тугайди.
Қуёш тутилишининг барча фазалар бўйича умумий давомийлиги икки соатдан кўпроқ давом этиши мумкин.
2017-yil 26-fevralda kuzatilgan halqasimon Quyosh tutilishining to’liq fazasi, Tokyo, Yaponiya
Ер сиртининг Ойнинг яримсоялари тушадиган соҳаларида, яни Ой ярим сояси конусининг ичида, Қуёшнинг қисман тутилиши кўринади.
Бунда Ой диски Қуёш дискининг фақат маълум бир қисмини ёпади. Кузатувчи соя ўқига қанча яқин жойлашган бўлса, Қуёш диски ва тутилиш фазаси
шунча катта бўлади. Ярим соя конусидан ташқарида бутун Қуёш диски кўриниб туради ва ҳеч қандай тутилиш кузатилмайди.
Ердан Ойгача ва Қуёшгача бўлган масофа кичик миқдорга бўлсада ўзгариб туради, шунинг учун Ойнинг кўринма диаметри Қуёшникидан гоҳ катта, гоҳ кичик, баъзан тенг бўлади.
Биринчи ҳолда Қуёшнинг тўла тутилиши 7 минут 40 секунд давом этса, учинчи ҳолда фаза оний лаҳза давом этади. Иккинчи ҳолда тўла тутилиш ўрнига Қуёшнинг ҳалқасимон
тутилиши кузатилади, бунда Ой умуман Қуёшни батамом бекитмайди – Қуёш дискининг чети ёпилмасдан қолади ва Ойнинг қоронғи диски атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил қилади.
Бу ҳолда Ой сояси конусининг учи Ер сиртигача етиб келмайди.
Ҳалқасимон Қуёш тутилиши схемаси
Қуёш тутилишларида, табиат бизга инъом этган ажойиб жиҳатларидан бири, Қуёш ва Ойнинг кўринма диски бир-бирига мос келишидир.
Қуёш Ердан Ойга қараганда тахминан 390 марта узоқда, лекин унинг чизиқли диаметри (1392000 км) Ой диаметридан салкам 400 марта катта,
шундай бўлсада иккала ёритгични Ердан диярли бир хил бурчак остида кўрамиз.
Агар Ой диаметри бироз кичик ёки Ойгача бўлган масофа бироз катта бўлганда Ердагилар ҳеч қачон Қуёшнинг тула тутилишини кўра олмас эдилар.
Бордию Ой диаметри икки ёки ундан ортиқ марта катта (ёки Ой яқинроқ) бўлганда, у ҳолда тутилишлар тез-тез содир бўлар эди, тўла фаза аслида узоқроқ давом этади,
лекин Ердагилар нигоҳида Қуёш тўла тутилиши вақтида чақнайдиган маҳобатли тож яширинар эди. Қуёш ва Ойнинг кўринма ўлчамлари мос келганликлари учун
Ер сиртининг тор полосада кўринишининг ўзи ажойиб ҳодиса, чунки Қуёш системасидаги бошқа сайёраларнинг ҳеч бирида такрорланмас тамоил, яъни тўла
тутилиш полосаси жойларига бир неча секундли тўла фазани Қуёшнинг ташқи сийрак қатламини ўрганиш учун тутилишдан ташқарида бевосита
кўринмайдиган, экспедициялар уюштиришади.
Қуёш тутилишлари янги ой вақтидагина рўй беради. Агар Ой орбитасининг текислиги эклиптика текислиги билан устма-уст тушганда эди,
ҳар янги ойда Қуёш тутилиши содир бўлар эди. Лекин Ой орбитаси текислиги эклиптика текислиги билан 5°09' бурчак остида кесишган.
Шунинг учун одатда Ой эклиптика текислигидан ё шимол ёки жанубдан ўтиб кетади ва тутилиш содир бўлмайди.
Қуёш тутилиши содир бўлиши учун – яъни Ой фазаси вақтида ўз орбитаси тугунларининг яқинида жойлашган, яъни эклиптикадан унчалик узоқда бўлмаслиги керак.
Бу шартларнинг натижаси ўлароқ ҳар йили албатта 2 марта Қуёш тутилиши (Ой орбитасининг иккита тугуни атрофида) бўлиши керак, аммо 4 ёки 5 та тутилиш ҳам бўлиши мумкин.
Ер юзидаги маълум бир жойда Қуёшнинг тўла тутилиши жуда кам эҳтимоллик воқеа – 200-300 йилда бир марта содир бўлади.
Кузатишларга киришишдан олдин шуни қатъий эсда тутиш керакки, тутилишдан ташқари ёки қисман тутилиш фазаларида
Қуёшга қорайтирилган ёруғлик филтирларисиз, кўзни ҳимояламасдан қараш қатъиян ман этилади! Бу огоҳлантириш айниқса
оптик инструментлар билан кузатишларга тегишли, чунки эҳтиётсизлик оний лаҳзада кўзни ишдан чиқариши мумкин.
Шунинг учун оптик асбоблар (дурбин, кўриш трубаси, телескоп) объективи олдига албатта етарлича зичликка эга
қора фильтирларни маҳкамлаш зарур, бу Қуёш нурларидан кўзни асрайди.
|
|